“Шарқ тароналари” XII халқаро мусиқа фестивалига тайёргарлик давом этмоқда

17.05.2019 12:54 124 Share

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 26 февралдаги “Шарқ тароналари халқаро мусиқа фестивалини ўтказишга тайёргарлик кўриш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4214-сон қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 мартдаги 07/1-458-сонли “Шарқ тароналари” XII халқаро мусиқа фестивалига тайёргарлик кўриш бўйича “Йўл харитаси”да белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Маданият вазирлигида жорий йилнинг 1 майдан бошлаб мунтазам фаолият олиб борувчи “Халқаро фестиваллар штаби” ташкил этилди. Жорий йилнинг 13 май куни Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигида “Шарқ тароналари” халқаро мусиқа фестивалига тайёргарлик кўриш бўйича йиғилиш ўтказилди. Йиғилишда Маданият вазири Б.Сайфуллаев томонидан жорий йилнинг 25-30 август кунлари Самарқанд шаҳрида ўтказиладиган “Шарқ тароналари” XII халқаро фестивалига тайёргарлик кўриш ва уни юқори даражада ўтказиш борасида бир қатор топшириқлар берилди. Шунингдек, вазирликнинг жорий йил 31 апрелдаги “Шарқ тароналари” XII халқаро фестивалини ўтказиш учун Ташкилий-ишчи гуруҳи таркибини тасдиқлаш тўғрисидаги 259-сонли буйруғидаги вазифалар юзасидан масъуллар белгиланиб олинди.