ЮНЕСКО Бош директори «Шарқ тароналари» ҳақида: «Бу маданият одамларни бирлаштира оладиган куч эканининг исботи»

27.08.2019 21:14 151 Улашиш

Самарқандда бошланган «Шарқ тароналари» халқаро мусиқа фестивалида ЮНЕСКО Бош директори Одри Аузел ҳам қатнашди ва нутқ сўзлади. Кечадан буён Самарқандда бўлиб турган Аузел хоним ўзининг твиттердаги саҳифасида Самарқанднинг қанчалик гўзаллиги ҳақида пост қолдирди.

«Самарқанднинг гўзаллиги ва улуғворлиги «Шарқ тароналари» халқаро фестивали очилишида кўринди. Бу маданият одамларни бирлаштира оладиган куч эканининг исботи. ЮНЕСКОнинг инсониятни бирлаштиришдаги роли мана шунда намоён», — деб ёзди Одри Аузел твиттердаги саҳифасида.

 

kun.uz