Festival nizomi



“ШАРҚ ТАРОНАЛАРИхалқаро мусиқа фестивалида
иштирок этиш тартиби
26*-30 Август, 2019

(ФЕСТИВАЛ НИЗОМИДАН КЎЧИРМА)

Фестивалнинг асосий мақсад ва вазифалари

“Шарқ тароналари” Халқаро мусиқа фестивали - халқлар ўртасида дўстлик ришталарини мустаҳкамлаш, дунё тинчлиги, халқлар ўртасида дўстлик ва аҳилликни кенг тарғиб этиш;
Шарқ халқлари мусиқа санъатларини ривожлантириш ва унинг аҳамиятини янада ошириш, Ўзбекистон ҳамда бошқа давлат халқларининг мусиқа санъати анъаналарини қамраб олиш, улар билан яқиндан илмий ва ижодий мулоқотлар ва ҳамкорлик қилиш;
Шарқ мамлакатлари мусиқа санъатининг анъаналарини асраш, маданий мулоқотни янада ривожлантириш, Шарқ халқлари анъанавий мусиқа санъати соҳасидаги илмий ўрганиш ва изланишларни ҳамкорликда амалга ошириш, ўзаро тажриба алмашиш, давра суҳбати, тақдимот ва маҳорат дарсларини ташкил этишдан иборат.

Фестиваль ҳар икки йилда бир марта август ойининг учинчи ўн кунлигида Самарқанд шаҳрида ўтказилади.
Фестиваль Республика Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан ташкил этилади ва ўтказилади.

Фестивальнинг асосий тадбирлари

- “Энг яхши ижро учун” халқаро кўрик-танлов;
- “Шарқ халқлари аньанаинй мусиқа санъатини ривожлаитириш истиқболлари” мавзусидаги илмий – назарий конференция;
- Самарқанд шаҳридаги боғ, театр ва бошқа концерт саҳналарида чиқишлар;
- Фестивалнинг кўрик-танлов ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросими ва гала-концерт;

шу билан биргаликда Фестивал иштирокчилари билан ижодий учрашувлар, илмий ва матбуот конференциялар шаклидаги махсус дастурлар, давра суҳбатлари, тақдимот ва маҳорат дарслари ҳамда Фестивал дастуридан ўрин олади.

Фестивал иштирокчиларнинг Ўзбекистонда бўлиши билан боғлиқ барча харажатларини (меҳмонхона, овқатланиш, транспорт) Фестиваль ташкилий қўмитаси ўз зиммасига олади.

“Энг яхши ижро учун” танлови

Фестиваль қўрик-танловида ҳар бир давлатдан профессионал жамоалар якка ижрочи ёки ижодий гуруҳ иштирок этиши мумкин. Ижодий гуруҳ аъзоларининг сони 6 кишидан ошмаслиги тавсия этилади.
Иштирокчиларининг танлов жараёнидаги ижро дастурининг умумий давомийлиги 20 дақиқадан ошмаслиги лозим.
Фестивалда иштирок этишни истагида бўлганлар 2019 йилнинг  20-апрелига  қадар - www.sharq-taronalari.uz - веб саҳифасидаги махсус сўровнома орқали ўз маълумотлари ва ижро дастурларини ташкилий қўмитага тақдим этишлари лозим.
Фестивалга келиб тушган аризалар малакали мутахассислар томонидан кўриб чиқилади ва саралаш комиссиясининг хулосаси 2019 йилнинг 20-майига қадар иштирокчиларга маълум қилинади.
Фестивалга иштирок этиш учун аризалар ва маълумотлар фақат Ўзбек, инглиз ва рус тилларида қабул қилинади.

Халқаро ҳайъат фаолиятини ташкил этиш:
Кўрик-танлов иштирокчилари чиқишларини етти кишидан кам бўлмаган халқаро ҳайъат баҳолаб боради.
Халқаро ҳайъатга хорижий ва маҳаллий мусиқашунос олимлар, таниқли санъаткорлар, композиторлар ва бастакорлар, хорижий давлатлардаги халқаро санъат фестиваллари ташкилотлари вакиллари таклиф этилади.
Халқаро ҳайъат томонидан танлов иштирокчиларининг чиқишлари иккита йўналиш бўйича баҳоланади:

  • Профессионал тарздаги халқ мусиқа ва қўшиқ;
  • Анъанавий йўлда ижод қилинган замонавий мусиқа ёки қўшиқ.

Ёрқин анъанавий хусусиятлар, мазмундорлик, юксак ижро маҳорати ва саҳна маданияти баҳолашнинг асосий мезони ҳисобланади.
Ташкилий қўмита ҳайъат аъзоларининг баҳо қўйиши ва мукофотлар тайинлаши бўйича жавобгарликни ўз зиммасига олмайди.

Мукофотлар
Кўрик-танлов ғолиблари Ташкилий қўмита томонидан диплом, статуэтка ва қуйидаги миқдорларда пул мукофотлари билан тақдирланади:

Гран-При – 10.000 минг АҚШ доллари;
1 - мукофот (2 та) ҳар бири 5.000 АҚШ долларидан;
2 - мукофот (2 та) ҳар бири 3.500 АҚШ долларидан;
3 - мукофот (3 та) ҳар бири 2.000 АҚШ долларидан.

Халқаро ҳайъат қарорига мувофиқ лойиқ номзод топилмаганда Гран-при берилмайди.
Танловнинг ҳар бир иштирокчисига махсус дипломлар топширилади.
Халқаро ҳайъат қарорига мувофиқ фақатгина Гран-при мукофоти бўлинмайди. I-,  II-, ва III- ўринлар пул мукофотлари бўлиниши мумкин.
Танлов совриндорлари “Шарқ тароналари” XII Xалқаро мусиқа фестивалининг тантанали ёпилиш маросими концерт дастурида қатнашишлари мумкин.

Ташкилотчи, ижодий уюшмалар, жамғармалар ва бошқа ташкилотлар мустақил равишда ҳайъат аъзолари ва мухлислар эътирофига сазовор бўлган иштирокчилар “Энг ёш иштирокчи”, “Мухлислар эътирофига сазавор бўлган энг яхши иштирокчи”, “Энг яхши мусиқа чолғу ижрочиси” каби ва бошқа номинациялар бўйича махсус диплом ва 500 АҚШ доллари пул мукофоти билан тақдирланадилар.

Фестивалнинг ҳар бир қатнашчисига “Шарқ тароналари” XII Xалқаро мусиқа фестивали фаол иштирокчиси сертификати берилади.

Ташкилотчи ҳуқуқлари
Фестиваль қатнашчиларининг ижроларини эфирга узатиш ҳамда бошқа ташкилотларга трансляция қилиши учун рухсатнома бериш;
Фестивални ўтказиш ва унинг якуни давомида тайёрланган барча турдаги аудио, видео, босма ва бошқа турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқариш
ва тарқатиш;
Фестивалда иштирок этишни истаган жисмоний ва юридик шахслар томонидан Ташкилий қўмитага юбориладиган материаллардан реклама мақсадида фойдаланиш;
Фестивалга жаҳондаги етакчи соҳа мутахассислари ва санъат намоёндаларини жалб этиш ҳуқуқига эгадир.

Фестивалнинг ҳар бир қатнашчиси ўз тиббий суғуртасига эга бўлиши лозим.

Фестиваль ташкилий қўмитасининг манзили:
Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, 100022, Яккасарой тумани, Тошбулоқ кўчаси, 8-АБ уй.
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги
“Шарқ тароналари” халқаро мусиқа фестивали 
ташкилий қўмитаси
Тел.: (998 71) 2506133, (998 95) 1442545

web: www.sharq-taronalari.uz
e-mail: info@sharq-taronalari.uz