Фестивал иштирокчилари 2017

Иштирокчилар рўйхатига қайтиш

ЗУЛЯ ВА "АНДЕРГРАУНД БОЛАЛАРИ"

Avstraliya

Зуля Камалова – бир қанча мукофотлар совриндори, кўп қиррали санъаткор ҳамда Австралия ва бутун дунёда оригинал татар мусиқасининг етакчи тарғиботчиси. Унинг яккахон ва "Андерграунд болалари" (The Children of the Underground) гуруҳи билан ҳамкорликда саккизта мусиқий альбоми яратилган. Уларнинг Европадаги тақдимотидан сўнг Дунё мусиқаси Европа чартларида бир неча ойлаб етакчи ўринларни эгаллаб келган. 2003 йилда "Андерграунд болалари" гуруҳи билан ҳамкорлик қила бошлаган. Бунинг натижасида унинг мусиқаси жозибадор ва қизиқарли йўналишда ривожланди. Гуруҳ билан ишлаш унинг мусиқаси аранжировкасини янги мураккаблик даражасига олиб чиқди ва қўшимча мусиқавийлик яратди. Бунинг воситасида эса у ўз жамоасининг ҳайратлантирувчи имкониятларини кўрсата олди. Австралия – кўпмаданиятли давлат. Зуля ва "Андерграунд болалари" мусиқаси эса ҳақиқатан ҳам австралиялик, лекин асл келиб чиқиши татар, юнон, ирланд, немис, яҳудий ва шотланд халқларига оид мусиқадир. Бу ҳамкорлик Австралия ва чет давлатларда мисли кўрилмаган натижага эришди. Улар Европа бўйлаб бир неча марта ижодий сафарларда бўлишди. Уларнинг сўнги сафарлари дастури WOMAD – дунё мусиқаси, санъати ва рақс фестивалида иштирок этиш ва Венанинг Radiokulturhaus радиосида жонли эфирда ижро этиш кабилардан иборат эди. Зуля 2012 йилда “Татаристон республикасида хизмат кўрсатган артист” унвонига сазовор бўлган.