Фестивал иштирокчилари 2019

Иштирокчилар рўйхатига қайтиш

Сандра Реҳдер

Аргентина

Сандра Реҳдер бугунги авлод танго хонандаларининг ёрқин намоёндаларидан бири. Унинг хонишлари таъсирли изҳорлар ва ноодатий хусусиятлар билан йўғирилган. Сандра Реҳдер ноёб овоз соҳибаси бўлиш билан биргаликда маҳоратли актриса ҳам ҳисобланади.

У бастакор ва шоирлар ижодини бутун вужуди билан ширали овозда жонлантириб, жўшқин эҳтирос билан куйлаши туфайли бошқалардан ажралиб туради.

Ҳар бир мусиқий асарда ўзига хос ҳис туйғулар мавжуд бўлади. Сандра Реҳдер жонли овози ва саҳна чиқишлари орқали тангога хос ҳиссиётларни ифодалай оладиган моҳир ижрочидир. У ўзгача бир завқ ва ҳис-ҳаяжон билан яратган репертуарлари танлови ва милонгэра ритми ўзининг ҳаққонийлиги билан тингловчиларни ҳам ҳаяжонга солади. Сандра ижро этаётган тангода тингловчилар ҳаёт мазмунини, саёҳатлар ажойиботларини, бебаҳо қадриятларни ўзларида ҳис қиладилар ва руҳий озуқа оладилар.

Сандра Реҳдер маҳоратли гитарачи Пабло Марторелли билан саҳнада қўшиқ куйлаган пайтда сеҳрли бир ҳолат содир бўлади. Бандонаон ижрочиси Лукас Калабресе эса ушбу кучли Аргентина танго триосига ўзгача куч ва руҳият бахш этади.

Унинг репертуари ўзида машҳур мумтоз асарлар ва ҳозирги шоир ва бастакорлар ижод намуналарини уйғунлаштиради.

Сандра Реҳдернинг танго ижролари ҳаёт паст баландликларини, ғам ва ташвишларини, қувонч ва шодликларини ўзида ифодалайди. Шу сабабли, бу танго абадийдир.