Фестивал иштирокчилари 2019

Иштирокчилар рўйхатига қайтиш

Арсен Петросян

Арманистон

Арсен Петросян - арман миллий чолғу асбоби бўлмиш дудук ижрочиси. У Ереваннинг Комас Давлат консерваториясида таниқли дудук устаси Геворг Дабагҳян қўл остида таҳсил олган. Арсен илк мусиқий таълимни олти ёшида устози Крикор Хачтряндан шви (пуфлама чолғу мусиқа асбоби)ни ўрганишдан бошлади.

Ёш бўлишига қарамай, Петросян тажрибали мутахассис бўлиб, у АҚШ, Россия, Канада, Ҳиндистон, Германия, Испания (Канар ороллари), Франция, Грузия Республикаси, шунингдек, ватани Арманистонда ҳам ўз истеъдодини намойиш этиб келмоқда. Айни пайтда у Арманистон анъанавий мусиқий ансамбли Жнар (Ереван)нинг яккахонидир. Шунингдек, маҳоратли санъаткор “Арсен Петросян триоси” ва “Arsen Petrosyan Quartet”ни  ҳам ташкил қилган.

Квартет 2018 йил июн ойида ташкил топган. Улар Арманистоннинг анъанавий, илоҳий ва мумтоз мусиқаларини ижро этишади.

Петросян "Нарегатси" ансамбли яккахони сифатида ҳам фаолият олиб борган. Унинг "Чарентсаван: Арман Дудук мусиқаси" деб номланган илк албоми 2015- йилда Pomegranate Music томонидан сотувга чиқарилган.