Фестивал иштирокчилари 2019

Иштирокчилар рўйхатига қайтиш

Парвиз Қасимов

Озарбайжон

Парвиз Қасимов 1991 йил 28 апрелда Озарбайжоннинг Баку шаҳрида таваллуд топган. Дастлабки мусиқий билимларини Республика санъат гимназиясида олган. Мусиқий таълимни 2008-2012 йилларда Озарбайжон давлат маданият ва санъат университетида давом эттирган. 2013-йилда у Озарбайжон диаспораси ташкилоти кўмаги билан яккахон концертини мухлислар эътиборига ҳавола этди ва келгуси йили концерт дастури билан Туркияга ташриф буюрган. 2017 йилда у Исроилнинг Қуддус шаҳрига концерт сафари уюштирди. 2017-йил август ойида эса кейинги концерти билан Москвада бўлди. Иқтидорли санъаткор кўплаб фестиваллар ғолибидир. 2017- йилда VI Муғом телевизион танловида ғолиб бўлиб, у "Томошабинлар танлови" номинацияси билан тақдирланган. Бундан ташқари, орадан бир йил ўтиб, 2018-йилда Парвиз бешинчи халқаро Муғом танловида иккинчи ўрин билан тақдирланди.

У бир қатор хорижий мамлакатларда концерт дастурлари билан муваффақиятли иштирок этган. Парвиз Қозоғистоннинг Атрао шаҳрида ўтказилган фестивалга фахрий меҳмон сифатида ташриф буюрган. Ҳозирда у Баку давлат университетида таҳсил олиш билан бир қаторда, Озарбайжон давлат телевидениеси ва радиосининг яккахон хонандаси сифатида ҳам фаолият юритмоқда.