Фестивал иштирокчилари 2019

Иштирокчилар рўйхатига қайтиш

“Тахт Шарқи” ансамбли

Миср

“Тахт Шарқи” ансамбли  2004-йилда Абдел Ҳалим Ноиреҳ ансамбли кўмагида ташкил этилган. Абдел Ҳалим Ноиреҳ ансамбли мусиқий мероснинг ўзига хослигини сақлаб қолиш ва барча мусиқий жанрларни намойиш этиш учун 1968-йилда ташкил этилган эди. “Тахт Шарқи” ансамбли  ҳам якка тартибда, шунингдек, жамоавий чиқишлари билан ҳам машҳур бўлган мусиқий мерос вакиллари, маҳоратли мусиқачилар ва бетакрор овоз соҳибларидан ташкил топган. “Тахт Шарқи” ансамбли  - Қоҳира опера уйининг энг йирик ансамблларидан бири ҳисобланади. У 15 та истеъдодли хонанда ва 25 та мусиқачидан иборат бўлиб, араб мусиқасининг турли хил услубларини, масалан, Mowashah, Taktoka ва театр мусиқасининг моҳирона ижрочиларидир. Ансамбл Тунис, Марокаш, Жазоир, Ливия, Ливан, Иордания каби араб мамлакатлари ўртасидаги маданий алмашинув доирасида араб дунёсида ташкил этилган кўплаб фестивалларда иштирок этган. Ансамбл ўзининг илк концертларини 2004-йилда Араб Мусиқа Институтида намойиш этган. Ансамбл араб мусиқаси фестивалида мунтазам равишда қатнашиб келмоқда.