Фестивал иштирокчилари 2019

Иштирокчилар рўйхатига қайтиш

Duo Ruut

Эстония

Duo Ruut эстон анъаналарини замонавий талқинда тарғиб этувчи, "замонавий-фолк" гуруҳи деб ҳисобланадиган санъаткорлардир. Уларнинг ижролари қадимий эстон халқ қўшиқларидан иборат бўлса-да, гуруҳ аъзолари ҳар бир мусиқий асарни замонавий руҳда басталайди. Натижада, ҳар бир асар эстон анъанасини сақлаб қолган ҳолда ўзига хос замонавий оҳанг касб этади. Duo Ruut гуруҳи Катариина Киви ва Анн-Лисетт Ребане томонидан ташкил қилинган. Катариина Киви ва Анн-Лисетт Ребане ўрта мактабдан бери биргаликда мусиқа чалишади. Вазият тақозоси билан гуруҳ аъзолари каннел, яъни эстон торли тирнама чолғу асбобида куй ижро қилишди. Бу ҳақиқаттан ҳам ижронинг қизиқарли ва инноватцион услубига айланди. Кўринишидан, каннел бир вақтнинг ўзида оҳангдор, гармоник ва перкуссия асбоби бўлса-да, унда турли хил тароналарни ҳам чалиш мумкин. Каннел мусиқий асбобида куй чалиш гуруҳ аъзолари учун янгилик эди, сабаби улар илгари ушбу мусиқий асбобни ҳеч чалиб кўришмаган. Гуруҳ аъзоларининг иккаласи ҳам болалигидан мусиқани ўрганиш ва ёзиш билан шуғулланишган; Гуруҳ ташкил қилинишидан олдин Катариина пуфлама мусиқий асбоблар ва виолангел, Анн-Лисетт эса пианино ва зарбли чолғу асбобларида ижод қилишган. Улар ушбу турли хил мусиқий асбоблар чалишдан “каннел”да ижод қилишга ўтишди. Ушбу амалиёт уларда қийинчилик туғдирмади, аксинча каннелни эркин бошқариш имкониятини берди, натижада улар етук ва пухта мусиқий асарлар яратдилар.

Duo Ruutнинг барча мусиқий чиқишлари битта эстон йўналишида ва икки яккахон ижрочи томонидан куйланган. Duo Ruut бошқа эстониялик торли тирнама чолғу асбоби ижрочиларидан бир мусиқа асбобида икки созанда куй ижро қилиши билан фарқланади. Эстония мусиқий анъанаси ушбу гуруҳнинг қалби ва руҳидир. Улар Эстониянинг барча архаик мусиқасидан илҳом олишади. Duo Ruut нинг асосий мақсади ҳозирги пайтда ёшлар тинглаши мумкин бўлган янги, замонавий тароналарни мусиқанинг асл моҳиятини йўқотмасдан мухлисларга етказишдир.