Фестивал иштирокчилари 2019

Иштирокчилар рўйхатига қайтиш

VOU

Fiji

VOU жамоасининг асосий мақсади фижи рақсларини дунё ҳамжамиятига танитишдир. Тинч океанидаги ушбу замонавий рақс жамоаси 2007 йилда ташкил этилган. Анъанавий ва замонавий фижи рақслари билан танилган VOU жамоаси 25 дан ортиқ хорижий мамалакатларда ижодий сафарларда бўлган. Буюк Британияда энг катта “Glastonbury” фестивали шулар жумласидандир. Истеъдодли санъаткорлар Эдинбург фестивалида эса юқори ўринларни қўлга киритишган. Рақсга ошуфта VOU жамоаси Тинч океани санъати фестивалида Фижи оролларининг энг чекка ҳудудларидаги анъанавий ашула ва рақсларини намойиш этишган.

VOU фижи санъаткорлари учун муваффақиятли ва серқирра ижод қилиш учун ажойиб жамоа ҳисобланади. Бугунги кунда VOU 33 нафар Фижилик ва хорижлик санъаткорлар билан шартнома асосида фаолият олиб бормоқда.

VOU тадқиқотлар ва янги ғоялар ташаббускори ҳисобланади. Жамоа Тинч океанининг маҳаллий ва замонавий меросини тадқиқ қилаётган ва ушбу тақдиқотларни мухлислари билан улашаётган санъаткорларни доимий равишда қўллаб-қувватлайди. Ушбу тадрижий тадқиқотлар қадимий Фижи ҳақида билиш орқали ҳозирги замонавий Фижини аниқ тасвирлай олиш имконини беради.

VOU жамоаси Самарқандда ташкиллаштирилаётган фестивал учун икки маҳоратли мусиқачи Нави ва Сачиколардан иборат дуэтни тақдим этади. Улар “Vucu” деб номланган фижи қўшиқларининг қадимий бадиий услубини ижро этадилар ва “Lali” номли зарбли мусиқа асбобида куй чалишади.