Фестивал иштирокчилари 2019

Иштирокчилар рўйхатига қайтиш

"Ugarit"

Германия

Греция

Сурия

Ugarit (ҳозирги Сурияда жойлашган) соҳилидаги кўҳна шаҳар, мусиқа маданиятининг энг катта хазиналаридан бирига эга бўлган маскан эди. Милоддан аввалги 3400 йилларда бу ерда лой тахтачаларга биринчи мусиқий ноталар ёзилган.

"Ugarit" гуруҳи мусиқий-тарихий анъаналар ва маданият руҳида яратилган ушбу жамоа ўзида Сурия, Греция ва Германиялик олти мусиқачини бирлаштирди. Жамоанинг асосий мақсади араб мусиқаси, Ўрта Ер денгизи минтақаси ва Европанинг мумтоз мусиқаси анъаналарини бирлаштириш ва янги мусиқий асарлар яратишдан иборат. Ҳар бир жамоа аъзоси ўз мусиқий маданиятини гуруҳ йўналишига киритади ва анъанавий асбобларини янги сайқалда ижро этади. Ушбу гуруҳ тароналарида арабча уд ва қонун Европа найи, шарқона скрипка, электр бас уйғунлигини ҳис этасиз. "Ugarit" ансамбли анъаналарни янгича услубда ижро этади.

Ансамблнинг ноёб мусиқий дастури Валид Хатба томонидан танланган ва сайқалланган. Ансамблнинг аъзолари Валид Хатба (скрипка), Ёханна-Леоноре Далхоф (най), Элеанна Питсикаки (қонун), Хешам Хамра (уд), Симон Зауэлс (электр басс) ва Ёуссеф Лактина (зарбли чолғу асбоблари) дунё бўйлаб машҳур концерт залларида ва таниқли фестивалларда концерт дастурларини намойиш қилиб келишмоқда.

Мусиқий жамоа Истанбул Жазз Фестивалида, Лондонда Қирол Алберт залида BBC Proms, Данияда “Roskilde” Фестивалида, Гамбургдаги Elbphilharmonie ва Berliner Филармониясида, the Jazz Open Stuttgart каби тадбирларда шунингдек Аргентина, Дубай, Япония ва Мадагаскарда ўз чиқишлари билан иштирок этган. "Ugarit" гуруҳининг мусиқачилари Сурия Миллий ва Сурия Филармоник Оркестрлари, Роттердам Филармоник Оркестри, Европа Иттифоқи Ёшлар Оркестри, Opera Mauritius ва Gorillaz гуруҳи сингари таниқли оркестрлар билан ижодий фаолият олиб боришган.