Фестивал иштирокчилари 2019

Иштирокчилар рўйхатига қайтиш

“Роменго”

Венгрия

“Роменго” мусиқий жамоаси Олаҳ услубидаги венгер қўшиқларини ижро этади. Жамоа аъзоларининг аксарияти ушбу мусиқани ўзларининг она тиллари билан бир пайтда ўрганишган. Жамоа аъзолари саҳнада ўз қўшиқ матнлари ва куйларини ота-оналаридан ўрганган анъанавий Олаҳ услубидаги қўшиқлари ҳамоҳанглигида ижро этади. Гуруҳ 2004-йилда ташкил этилгандан бери 25 дан ортиқ Европа фестивалларида ўз концерт дастурларини мухлислар эътиборига ҳавола этишган. Шунингдек, мусиқий жамоа Ҳиндистонда Суфи Сутра фестивали, Малайзияда “Rainforest Жаҳон Мусиқа Фестивали” Жанубий Кореяда Сори Фестивали ва Мексикада “Cервантино Фестивали каби бир қатор фестиваллар иштирокчиси ҳам ҳисобланади.

Гуруҳнинг ҳар иккала албоми ҳам "World Music Charts Europe" нинг энг яхши 10 албомидан жой олган.

Гуруҳнинг Kétháné албоми 2011-йил сентябр ойида 5-ўринни, 2014-йил май ойида эса Nagyecsed-Budapest танловида 8-ўринни эгаллаб, Европанинг энг моҳир ижролари рўйхатига киритилган.

Роменгонинг яккахон ижрочиси Мóника Лакатос, 2007 йилда “Anna Lindh” мукофоти, 2013 йилда “Паралел Маданият мукофоти” ва 2014 йилда “Этник гуруҳлар учун” мукофоти билан тақдирланган.

Мóника Лакатоснинг биринчи яккахон “Romanimo”, Олаҳ услубидаги венгер балладаларни тарранум этувчи албоми "World Music Charts Europe " нинг энг яхши 10 албоми сирасига киради. Ушбу албом 2018 йил феврал ойида сотувга чиқарилгандан сўнг 4-ўринга кўтарилган.

Роменгонинг мусиқаси соф маданий илдизларга эга ва қайта басталаниб турилади. Бундан ташқари, ушбу мусиқа ижрочилари ошхона буюмлари, жўмраклар ва қошиқлар каби анъанавий воситаларни қўллашни хуш кўрадилар, улар янги товушларни қўллашдан чўчимайдилар. Уларнинг самимияти “Mendelssohn” камерали оркестри билан биргаликда чиқишлари ва 2015-йилдаги Берлин филармониясида ҳинд хонандаси Сумитра билан биргаликдаги концерт дастурларида намоён бўлган.

Жамоа аъзоларининг фикрига кўра, Олаҳ услубидаги мусиқа чегараси нафақат мамлакат миқёсида балки унинг ташқарисида ҳам тарқалмоқда. Шу сабаб, Роменго қўшиқларига Жазз ва Фламенко сингари турли хил услублар қўшилган. Саксафончи Михалй Дреш ва фламенко гитарачиси Хуан Де Лерида ижроларида ушбу янги мусиқий услублар қоришмасини жамоанинг “Nagyecsed-Budapest албомида тинглаш мумкин.

"Биз кўпроқ кишиларга завқ улаша олашишни истаймиз ва мамлакатимиз маданий меросининг жуда муҳим қисми бўлган венгер Олаҳ маданияти билан фахрланамиз, биз ўз ижроларимиз орқали ушбу меросга муносиб бўлишга интиламиз"-дейди улар.