Фестивал иштирокчилари 2019

Иштирокчилар рўйхатига қайтиш

Haray Ladies

Эрон

Эрон хилма-хил анъанавий ва халқ мусиқий услубларига эга.

Ушбу услублар ҳар бир шаҳар ва қишлоқда ўзига хослиги билан фарқланади . Эрон бой шеърият анъаналарига эга бўлиши билан бир қаторда, ушбу халқ мусиқаси форсий шеърият билан сайқалланган.

Шимолий Хуросонда халқ мусиқаси одамлар ҳаёти билан чамбарчас боғлиқ. Тўй, дафн маросими, диний урф-одатлар, севги ҳикоялари, ҳаттоки мифологик ҳикоялар ҳам қўшиқ тарзида куйга солинган.

Haray Ladies фолклор мусиқий жамоаси 2005-йилда Эронда, Шимолий Хуросан шаҳрида Настаран Абулҳассан Задеҳ Қучани (Гҳоучани хоним номи билан машҳур) томонидан ташкил этилган.

Haray Ladies мусиқа жамоасининг асосий мақсади Хуросан (Эрон) шимолидаги форс, курд ва турк халқ мусиқасини дунёга танитишдир.

Haray Ladies фолклор мусиқий жамоаси дунёнинг турли мамлакатларида концертлар уюштириб келмоқда ва ушбу жамоа нуфузли халқаро гуруҳ ҳисобланади.

Haray Ladies гуруҳи Туркия, Россия, Арманистон, Грузия, Ироқ, Бирлашган Араб амирликлари, Таиланд, Озарбайжон, Германия, Ҳиндистон, Голландия, Франция ва Испания каби кўплаб хорижий мамлакатларда ўз концерт дастурлари билан чиқишлар қилган.