Фестивал иштирокчилари 2019

Иштирокчилар рўйхатига қайтиш

"Бабалар сази"

Қозоқстон

Кўплаб қадимий афсоналар ва ривоятларда қозоқ халқи ҳаётида мусиқа алоҳида ўрни касб этиши акс этган. Миллий мусиқани тарғиботи мақсадида 2014-йилда Қозоғистон Республикаси, Шарқий Қозоғистон вилояти, Тарбагатай вилояти, Аксуат қишлоғида миллий мусиқа асбоблари ижрочилари "Бабалар сази" этно гуруҳини ташкил этишди. Ансамбл аъзолари домра, қобиз, қыл қобыз, домбыра, жетіген, сыбызғы, шертер,нар қобыз,саз сырнай, шаң қобыз, даңғыра, дауылпаз, дабыл, су сылдыр, қоңырау каби чолғу асбобларини моҳирона ижро этадилар.

Ансамбл “Туған ел – алтын бесігім” танловининг уч карра ғолиби. Мусиқий жамоа қадимги турклар манзилгоҳи Катонкарагайда бўлиб ўтган "Алтай-Түркі әлемінің алтын бесігі" халқаро мусиқа фестивалининг икки карра ғолиби. 2015-йилда Қозоқ хонлигининг 550 йиллиги муносабати билан “Казак елі” майдонида Гран-при совриндори бўлган. Этно гуруҳ репертуарида «Алаңда, алаң, алаң жұрт...» Казтуган жырау, «Домбыра» А.Ахатович,  «Аққу», «Жекпе-жек» Н.Тилендиев, «Көроғлы» Даулеткерей, «Мен қашаңғы жүйрігің...»  Нурым жырау, «Шилі өзен», «Гүлдариға» халқ қўшиқлари, Гулдар Халқ қўшиғи, «Бұлғын сусар» каби ашула ва қўшиқлар ўрин олган.