Фестивал иштирокчилари 2019

Иштирокчилар рўйхатига қайтиш

Қўмузчилар дуэти

Қирғизстон

Каныбеков Эламан Каныбекович ва Каныбеков Айбек Каныбековичлар Қўмузчилар дуэтининг яккахон ижрочилари ҳисобланади.

Иккала мусиқачи ҳам ўрта, ҳам олий мусиқий маълумотга эга.

2012 йилда улар М. Абдраев номли Республика ўрта махсус мусиқа мактаб-интернатининиг  қўмуз синфини тамомлаганлар. 2016 йилда К. Молдобасанов номидаги Қирғизистон миллий консерваторияси қўмуз синфида мусиқий билимларини бойитишган. Дуэтнинг ижролари турли хил жанрларни қамраб олган. Тароналарида қирғиз куйи ва замонавий услубдаги мусиқанинг уйғунлигини тинглашингиз мумкин. Гуруҳ репертуарида замонавий сайқалланган халқ асарлари мавжуд. "Мезгил занйриглари", "Яш кербез", "Ак Тамак Кўк Тамак", "Кара Озгой"лар шулар жумласидандир. Миллий жанрдан ташқари мусиқачилар рок мусиқаси, жазз, қирғиз кууини янги талқинда ижро этишмоқда ва шу жанрларда ўз асарларини яратиб, ўзларини синаб кўришмоқда.

Қўмуздан ташқари, иккала мусиқачи ҳам кўплаб қирғиз миллий чолғуларини мукаммал ўзлаштирганлар: темир ооз қўмуз, жигач оғзаки қўмуз, чопо хор, чогойно хор, сйибизги, добул бас ва бошқалар.

Ёш бўлишига қарамай, мусиқачилар миллий саҳналарда ҳам хорижий танлов ва фестивалларда ҳам, кенг миқёсли концерт лойиҳаларида ҳам ўз мусиқий чиқишлари билан фаол иштирок этиб келишмоқда.

2005 йилда дуэт "Қирғизистоннинг янги юлдузлари" республика танловида Гран-При, 2007 йилда Қўмузчилар ўртасида ўтказилган мусобақаларида Гран-Прига лойиқ деб топилган. 2007 - 2010 йилларда “ Ars polonia ” республика танловида, 2010 йилда "Иссиқ – Кўл кадир туни”, 2014 йилда К.Орозовнинг республика танловида ҳам биринчи ўрин билан тақдирланишган. 2016 йилда маҳоратли санъаткорлар Москва шаҳридаги талабалар ўртасидаги мусобақада ғолибликка эришишган.