Фестивал иштирокчилари 2019

Иштирокчилар рўйхатига қайтиш

БАЛТИ

Латвия

Кокле - бу юз йиллардан бери меҳр-муҳаббат билан ижро этиб келинаётган энг серқирра латиш халқ чолғу асбобларидан биридир. Чолгғу асбобининг юмшоқ ва сокин товуши ажойиб ёғду сочади. Афсонавий Қуёш ва Худо аксар ҳолларда кокле орқали чалинган куйларда тасвирланганлиги сабаб энг қадимий ўйин анъаналарини ушбу мусиқий асбоб билан боғлашади. Болтиқбўйида унинг тарихи буюк ва узоқ анъаналарга бориб тақалади. Кокле – бу мусиқий мероснинг машҳур рамзи ҳамда халқ қўшиқларининг руҳидир. БАЛТИ кокле ижрочилари гуруҳининг келиб чиқиши Латвиянинг Бабите ҳудудига бориб тақалади. Ушбу мусиқий жамоа Латвиядаги кокле ижрочиларининг энг машҳур гуруҳларидан саналади. Ансамбл Магарт Валда Багата бадиий раҳбарлиги қўл остида фаолият олиб боради. БАЛТИ жамоаси репертуарининг асосий қисмини Латвия халқ қўшиқлари ва рақс оҳанглари, қадимги Балт халқлари маданияти давридаги куй ва қўшиқлари ташкил қилади.

БАЛТИ Латвия урф-одатлари ва замонавий мусиқага алоҳида эътибор қаратган ҳолда мумтоз асарларини, замонавий бастакорларнинг тароналарини, шунингдек, вокал ва инструментал наволарни ижро этади. Кокле ансамбли IV Халқаро кокле мусобақаси, 2015 – йил “Orpheus” каби кўплаб халқаро ва маҳаллий мусиқий танлов ва фестивалларида мувафаққиятли иштирок этиш билан бир қаторда совринли ўринларни қўлга киритган. 2018- йилги ХХVI Латвия қўшиғи ва ХVI рақс фестивалида 1-ўрин, 2017- йил “Kaustinen” (Финляндия) – маҳоратлилар тоифаси бўйича 1-ўрин ва “Martti Pokela” махсус мукофоти, Беларусияда ўтказилган “Звенят цимбалы и гармоник” анъанавий чолғу мусиқий фестивалида - 1-даражали диплом мукофоти, Фолклор бўйича Жаҳон чемпионати Бургас (Болгария)да - олтин медал ва GRAND PRIX, 2013- йил Псков (Россия) халқаро кўп тармоқли ижрочилар танловида - 2-ўрин, 2013- йил ХХV Латвия қўшиқ ва рақс фестивалида - 1 ўрин ва GRAND PRIX, 2013- йил VХ Халқаро EUTERPE мусиқа танловида (Италия) - оркестр номинациясида 1-ўрин 2013, OLIMPO MUSICALE  халқаро мусиқа танлови, Prienai (Литва) GRAND PRIX ансамбллари тоифаси (2011) шулар жумласидандир.