Фестивал иштирокчилари 2019

Иштирокчилар рўйхатига қайтиш

Ҳатан

Мўғулистон

Ҳатан мусиқий жамоаси 2013 йил бошида уч мўғул мусиқачиси томонидан ташкил этилган. Ҳатан сўзи мўғул тилидан олинган бўлиб, “олижаноб аёл” ёҳуд “малика” маъноларини англатади. Мусиқий жамоа - Европада ижод қилаётган мўғулистонлик ягона аёллар гуруҳидир. Улар нафақат Германияда, балки бутун Европа бўйлаб ижодий сафарларда бўлиб келмоқда.

Ҳозирда тўрт санъткордан ташкил топган мусиқий ансамбл Мўғулистон, шунингдек, Брятия ва Қозоғистоннинг анъанавий қўшиқларини сайқаллаб, қўшиқларни ўзига хос янги куйлар, ўзларининг ижодий асаралари билан ҳамоҳанг тарзда бойитиб келмоқда. Қўшиқлар баъзан кучли ва ифодали, юмшоқ ва нозик, ўйчан ва ғамгин, содда ва маъноли тус олади.

Мусиқий жамоа машҳур мўғул миллий тароналарини ижро этиш билан чеграланиб қолмай, ушбу чолғу асбобларига ҳамоҳанг тарзда куйлайдилар. Ҳатан гуруҳининг мусиқий дастурлари мўғул табиати ва турли хил мавзуларни қамраб олган.

Мухлислар анъанавий чолғу асбобларининг тембрларига, уларда чалинадиган куйларига ҳамоҳанг бўлган мўғулларнинг анъанавий томоқдан куйлаш, яъни ички овозда куйлаш (Уртиин Дуу) услубини аёл хонандалар ижросида тинглаши мумкин. Бепоён Марказий Осиё чўлидаги кўчманчи ҳаётнинг мусиқий таассуротлари анъанавий, жонли ва таъсирчан мўғул рақси билан уйғунлашади.