Фестивал иштирокчилари 2019

Иштирокчилар рўйхатига қайтиш

Луз Катарин

Перу

Луз Катарин  де Жорж - мустақил мусиқашунос, қўшиқчи, мусиқачи, хореограф ва тадқиқотчи. Унинг санъатга бўлган қизиқиши ёшлик чоғларидан бошланган, шунга қарамасдан бугунги кунгача учта албомини мухлислар эътиборига ҳавола қилган.

Лузнинг " Eros y Tantos, Las Flores Buenas..." номли иккинчи албоми “Latin Grammy Awards 2012” танловида "Энг яхши янги санъаткор" ва "Энг яхши фолклор албоми" йўналишларида ғолиб бўлган.

У Перу мусиқасининг энг кўзга кўринган намояндалари Перулик қора танлилар мусиқасининг афсонаси ва жанубий америкалик буюк гитара ижрочиларидан бири марҳум Маэстро Феликс Касаверде билан фаолият юритган.

Санъаткор ҳозирда ўн йиллик изланишлари натижаси бўлган навбатдаги албомини сотувга чиқариш арафасида турибди. Ушбу тадқиқотлар Испан мустамлакаси даври яъни, ўн олтинчи асрдан ҳозирги кунгача бўлган вақт мобайнида Араб Андалусиясининг янги дунёга, шунингдек, Лотин Америкасининг машҳур мусиқасига таъсири устида олиб борилган.

Шунингдек, Луз перу “décimas”си ва “octosyllables”ларидаги шеърий вазнларни ва Умар Ҳайёмнинг "Рубоиёт" асаридаги “quatrains”лар билан алоқасини ўрганган.