Фестивал иштирокчилари 2019

Иштирокчилар рўйхатига қайтиш

Мигел Бандейринья

Португалия

Опортолик фадо ижрочиси Мигел Бандейринья санъаткорлар оиласида таваллуд топган. Унинг ота-онаси “Фадо” уйлари соҳиблари эди. Мигел Бандейринья  ўз иш фаолиятини 2009 йилда дунё бўйлаб газеталар, теле ва радио станциялар, Фадо уйлари ва саҳналарида доимий иштирок этишдан бошлаган. 2011- йилда у ўзининг биринчи " Fados do Meu Fado " албомини, 2013-йилда " Cada Palavra que Canto" албомини омма эътиборига ҳавола этди. 2015-йилда Мигел Бандейринья “Got Talent Portugal” теледастурида ўзининг кучли овози ва анъанавий фадонинг моҳирона ижрочиси сифатида финал иштирокчига айланди. Ушбу ёш фадо қўшиқчиси португалиялик буюк мусиқачилардан илҳомланиб, ўзининг фадога бўлган ёндашувини ва ушбу ижро йўналишини шакллантирган.

Мигел Бандейринья анъанавий ФАДО яъни Португалиянинг мусиқий ифодасининг тақдимотчиси  ҳисобланади. “ФАДО” ЮНEСКОнинг номоддий маданий меросининг рўйхатига киритилган. Мигелнинг куйлари " CASA DE FADO " анъанавий ФАДО УЙЛАРИ муҳитини ҳис қилиш имконини беради. Унинг нолалари ва кучли овози жўрлигида ижро этган гитара садолари тингловчида ажиб ҳисларни уйғотади.