Фестивал иштирокчилари 2019

Иштирокчилар рўйхатига қайтиш

Айархаан

Россия

"Айархаан" этник гуруҳининг ижоди бу табиат ва мусиқа, антик давр ва замонавийликнинг уйғунлиги, ҳаётнинг, абадиятнинг ва бутун коинотнинг оҳангидир ... Ушбу жамоа қадимги урф-одатлардан намуна олган ҳолда, уларга замонавий тус бериши билан бошқалардан ажралиб туради. "Айархаан" тароналари ички усулга эга бўлиб, тингловчи уларда нафақат қушларнинг қўшиқ куйлашини, балки парвозини, нафақат от қадамининг товушини, балки уларнинг югуришидаги шамол оҳангларини ҳам ҳис қила олади; "Айархаан" сўзи ижодкорлар қабиласи маъносини англатади. Гуруҳ қўшиқларида қадимийлик нафаси ва замонавийлик динамикаси сезилади. Чангқовузнинг ёқимли товушлари узоқ тунларни ёритиб, қайғу, ғам ғуссани енгади, салбий фикрларни йўқ қилади, одатда сеҳрли ва даволовчи хусусиятга эга. Чангқовуз мусиқий асбоби илоҳий темирчилар, оқсоқоллар томонидан ажойиб наволар орқали ўйинларни безаш, байрамларни янада ёрқинроқ, қўшиқларни жозибадор, рақсларни эса янада жонлантириш ва руҳ ва қалбни ёритиш учун яратилган. "Айархаан" репертуарига нафақат чангқовузнинг бадиий ижроси, балки Якутнинг ноёб қўшиқлари ҳам киритилган.

“Айархаан” гуруҳининг чиқишлари ҳаммада ёрқин таассурот қолдиради ва шинавандаларга катта завқ бағишлайди.

Сўнгги йилларда "Айархаан" этник гуруҳининг ижоди орқали илгари унутилган "хабар5а йрята", "таналай йрята" ва бошқа қўшиқлар халқ орасида оммалашиб кетди. Қисқа вақт ичида гуруҳ фестивал ва танловларда иштирок этибгина қолмай, балки республиканинг ташриф қоғозига айланди. Шунингдек, жамоа Россия ва халқаро миқёсидаги кўплаб расмий тадбирларда Саха Республикасининг вакили сифатида иштирок этади. "Айархаан" - Россия ва халқаро танловлар, этник ва жонли мусиқий фестиваллар совриндорлари, кўплаб мукофот эгаларидир. "Айархаан" жамоаси Умумроссия шимолининг туб аҳолиси орасида ўтказилган "Шимол нурлари" фестивалида Гран-При; “Саян ҳалқаси” II Халқаро этник мусиқа фестивалида Гран-При; Magia Glosu халқаро жонли мусиқа фестивали лауреати; XIII Халқаро "Устуу Хурээ" жонли мусиқа фестивалида "Энг яхши этник гуруҳ"; V Халқаро “Internationale Mondharp Festival” Конгресс-Фестивалида "Энг яхши гуруҳ"; “World Master in Arts & Culture” сертификати соҳиби; V Халқаро "Саян ҳалқаси" халқаро этник мусиқа фестивалида "Этник мусиқа афсонаси" каби мукофотлар совриндори.