Фестивал иштирокчилари 2019

Иштирокчилар рўйхатига қайтиш

Мундус трио

Нидерландия

Ироқ

Туркия

Мундус триоси 2019-йилда Амстердамда ташкил этилган. Жамоа аъзоларининг келиб чиқиши Голландия, Туркия ва Ироқ каби дунёнинг турли мамлакатларидандир

 

Улар тақдим этаётган мусиқий саёҳат, келиб чиқишлари каби турли-туман бўлиб, Ўрта Ер денгизи ва Яқин Шарқ тароналарини ёинки, жазз ва замонавий мусиқани ҳам қамраб олади. Мундус триоси Шарқий Ўрта Ер денгизи ва ғарбий мусиқа элементлари анъаналарини бир-бирига уйғунлаштирган ҳолда ранг-баранг куйлар ижро этишади. Умумий тили мусиқа бўлган ҳар бир санъаткор ушбу уйғунликка ўз ҳиссасини қўшмоқда.

 

Усама Абдулрасол Месопотамияда пайдо бўлган энг қадимги асбоблардан бири “арабча арфа” ёки “канон” ижрочисидир. У ўзининг ғарбий жазз ва замонавий дунё мусиқаси бўйича эгаллаган бой мусиқий тажрибасига таяниб, мақом, таксим ва сўфий мусиқий элементларни ўз ижроларида бирлаштира олади.

 

Эмине Бостанcи Усмонлилар даврида, Истанбул шаҳрида равнақ топган кичик Осиё мусиқий асбоби ”камон”нинг моҳир созандасидир.

 

Сжаҳин Дуринг дунёнинг турли бурчакларидаги турли хил чолғуларни бирлаштирган ноёб зарбли мусиқа асбоби ижрожичиси. Унинг жазз ва бир қанча жаҳон мусиқа анъаналаридаги янги ритмик куйларни яратади.

 

Мундус триоси мусиқа маданияти хусусиятларига мос, аммо бўрттиришлардан холи бўлган мусиқий ифодалари орқали ўз тингловчиларига кўтаринки кайфият улаша оладиган ҳиссиётлар оламига чорлайди.

Мундус триоси - бу гўзал ва бой ритмлар дунёсининг замонавий ифодасидир.