Фестивал иштирокчилари 2019

Иштирокчилар рўйхатига қайтиш

Арчабил

Туркманистон

Арчабил гуруҳи беш нафар мусиқачилардан иборат. Гуванч Язмаммедов - Арчабил гуруҳининг яккахонидир. У 1997 -йилдан бери ижодий фаолиятини олиб бормоқда. 2001-йилдан бери Туркманистоннинг энг кўзга кўринган саҳналарида яккахон концерт дастурларини мухлислар эътиборига ҳавола этмоқда. Шунингдек, маҳоратли хонанда ижодий сафарлар билан Туркманистоннинг барча минтақаларига, хорижий давлатларга, шу жумладан Ўзбекистонга, Хитой Халқ Республикасига, Россия Федерациясида ўтказилган Туркманистон маданияти кунларига ташриф буюрган. Туркманистоннинг давлат байрамларига бағишланган кўплаб концертларда иштирок этиб келмоқда.

Арчабил гуруҳининг яна бир аъзоси Худойбергиев Арзувгелдидир. Мая Кулиева номидаги Туркманистон миллий консерваториясини 2005- йилда фортепиано йўналиши бўйича тамомлаган. Айни пайтда ушбу ўқув юртида ўқитувчи сифатида фаолият олиб бормоқда. Шунингдек, Туркманистонда ва чет элда бўлиб ўтадиган кўплаб концертларда, фестивалларда ва бошқа тадбирларда фаол иштирок этади.

Хакберди Алламуродов Арчабил гуруҳининг зарбли чолғу асбоблари ижросичисидир. У Туркманистон мусиқа коллежини зарбли чолғу асбоблар мутахассислиги бўйича тамомлаган. Туркманистон халқ артисти Хакберди Алламуродов Туркманистоннинг ёш мусиқачилари орасида катта ҳурматга сазовор. У Туркманистон давлат маданий марказининг Мукамлар саройидаги зарбли чолғу асбоблари мусиқий жамоасининг бадиий раҳбари сифатида фаолият олиб бормоқда.

Чарйберди Аманмуҳаммет ва Омонмуродов Сапамурат мусиқий жамоанинг дуторичилари. Ушбу жамоа аъзолари Мая Кулиева номидаги Туркманистон миллий консерваториясини халқ чолғулари мутахассислиги бўйича тамомлашган ва бугунги кунда Туркманистон давлат маданий марказининг Мукамлар саройида халқ оркестрининг якка чолғу ижрочиларидир.