Фестивал иштирокчилари 2019

Иштирокчилар рўйхатига қайтиш

Henhouse Prowlers

АҚШ

“Henhouse Prowlers” Чикагода ташкил этилган мусиқий жамоадир. Жамоа аъзолари 15 йил мобайнида дунё бўйлаб блюграсс мусиқаси йўналишида ўз ўрнига эга бўлиб тажрибаларини ошириб бормоқда. Гуруҳнинг саҳнадаги жўшқин чиқишлари томошабинларнинг ўз ички кечинмаларини ҳис қилишларига имкон беради. Мусиқий жамоа қўшиқ ёзиш ва чолғу асбобларидан маҳоратли фойдалинишни ўз ижтимоий ва ҳаётий йўналишининг асоси деб ҳисоблайди.

Ушбу истеъдодли санъаткорлар анъанавий ижрочиликни ҳам ўз ижроларида ифодалашга ҳаракат қиладилар. Шу туфайли квартет анъанавий америка мусиқаси етиб бормаган жойларга ташриф буюриб, йилига 175 дан ортиқ концерт дастурлари билан 25 та мамлакат саҳналарида чиқишлар қилган. Сибир ёки Яқин Шарқдаги концерт дастурлари “Henhouse Prowlers” жамоси фаолиятида алоҳида аҳамият касб этади. 2013 йилдан буён квартет АҚШ Давлат департаментининг маданият элчилари сифатида ҳам ўз фаолиятини давом эттирмоқда. Ушбу халқаро тажрибалар гуруҳни янги мусиқий йўналишларда ўзларини кашф қилишга ва бир нечта албомларини Африкадан то Осиёгача тарқатишларига имкон бермоқда.

Шунингдек, жамоа аъзолари ҳам мактаб ўқувчилари, фестиваллар иштирокчиларига мўлжалланган янги ўқув дастури устида ҳам иш олиб бормоқдалар. Блюграсс элчилари – бу анъанавий америка мусиқаси асосида фолклор мусиқа ва маданиятини дунё бўйлаб тарғиб эта оладиган “Henhouse Prowlers” нодавлат ташкилотидир. 2017-йилда Henhouse Prowlers “Live From Kyrgyzstan” (Бишкек, Қирғизистон) ва "Separation Man" номли янги албомини сотувга чиқарди. “Henhouse Prowlers”  жамоаси блюграсс ва дунё мусиқаси орқали мухлислар қалбини забт этишда давом этмоқда.