Фестивал иштирокчилари 2019

Иштирокчилар рўйхатига қайтиш

“НАҚШ” АНСАМБЛИ

Ўзбекистон

“Нақш” ансамбли 2015 йилда ташкил топган.
 “Нақш” ансамбли Ўзбекистонда янги йўналиш билан кириб келиб жуда тез ўз тингловчиларига эга бўлди. Қисқа муддатда жуда яхши ютуқларга эришди. Ансамбль репертуарида Бухоро-Самарқанд, Хоразм, Тошкент-Фарғона классик куй–қўшиқ ўрин олган. Жумладан, шашмақом, фольклор, бастакорлар ижодидан. “Нақш” ансамбли ўзбек миллий мусиқасини бутун дунёга машҳур қилиш ниятида тинимсиз изланишда.

Ансамбль ижодкорлари: Ўктамжон Расулов- (танбур, дутор, сато), Марат Мақсудий - мусиқа раҳбар (клавиш), Акмал Фаҳриев- (доира, даф), Мароджон Хасанов (ғижжак, кеманча, виолин), Эркин Рамазанов (Най), Баходир Шарипов (перкуссия), Ойбек Хамроев (рубоб, тор), Миршод Элов (вокал), Наим Облокулов (уд), Жахонгир Неъматжонов (басс гитара)