Фестивал иштирокчилари 2019

Иштирокчилар рўйхатига қайтиш

АЗИЗЖОН АБДУАЗИМОВ ва УЛУҒБЕК ЭЛМУРОДЗОДА (жўровоз)

Ўзбекистон

Абдуазимов Азизжон Хасанбой ўғли  1991 йилда, Элмуродзода Улуғбек Аҳмаджон ўғли эса 1995 йилда Фарғона шаҳрида таваллуд топишган.  Маҳоратли санъаткорлар Фарғона саньат коллежида “аньанавий хонандалик” йўналишида таҳсил олишган. Истеъдодли ижрочилар мусиқий таълимни Ўзбекистон давлат концерваториясининг ўзбек мусиқа ижрочилиги факултети, “анъанавий хонандалик” бўлимида давом эттирган.

Абдуазимов Азизжон Республикада ўтказилаётган бир қатор тадбир ва фестивалларда фаол иштирок этиб келмоқда. 2018 йилда Шахрисабз шахрида ўтказилган “Халкаро Маком санъати” анжуманида, 2019 йилда Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида ўтказилган “Халкаро бахшичилик санъати” фестивалида, 2019 йилда “Буюк ипак йули” Халкаро фольклор мусика фестивалида хонанда сифатида иштироки шулар жумласидандир. Хонанда ҳозирда Фарғона вилоят Марғилон шаҳрида “Санойи нафис” Маком ансамблида иш фаолиятини олиб бормоқда.

Элмуродзода Улуғбек коллеж таҳсилидан сўнг, 2014 йилда Фарғона шаҳридаги 2-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида иш фаолиятини юритган. Бугунги кунда Фарғона вилояти Маданият бошқармаси мақом ансамблида яккахон хонанда вазифасида иш фаолиятини давом эттириб келмоқда.