Фестивал иштирокчилари 2019

Иштирокчилар рўйхатига қайтиш

БОТИР РАҲМОНОВ ва КАМРОНБЕК ЭРКИНОВ (Жўровоз)

Ўзбекистон

Раҳмонов Ботиржон Кадам ўғли 1993 йил  Хоразм вилоятида туғилган. Урганч Санъат  коллежида анаънавий хонандачилик йўналиши бўйича таҳсил олган.  Хоразм вилоятида ўтказилган бир неча кўрик-танловларда қатнашган. Жумладан, 2011 йилда Ёш мақомчилар телевизион кўрик-танловида ғолиб бўлган. 2017 йилда Ўзбекистон халқ артисти Комилжон Отаниёзовнинг 100 йиллигига бағишланган кўрик-танловининг туман босқичида 1 ўрин, вилоят босқичида III-даражали диплом ва Республика босқичида фаол иштироки учун фахрий ёрлик билан тақдирланган.

Эркинов Камронбек Анварбек ўғли 1999 йил Хоразм вилоятида таваллуд топган. Ёш ижрочи Урганч санъат коллежини анъанавий чолғучилик йўналиши бўйича ўқишни тамомлаган. 2011 йил “Янги авлод” болалар фестивалида лауреат бўлган. 2017 йилда ёш ижрочилар кўрик танловида фахрли 2 ўрин соҳиби. “Бахтиёр Қори” хотирасига бағишланган кўрик танловида фахрли 2-ўрин соҳиби бўлган.

Ушбу истеъдодли мусиқачилар ҳозирда Урганч давлат университетида мусиқа таълим йўналиши бўйича 1 босқичда таҳсил олмоқдалар.